brak informacji
🕗 godziny otwarcia
Poniedziałek | ⚠ | |||||
Wtorek | ⚠ | |||||
Środa | ⚠ | |||||
Czwartek | ⚠ | |||||
Piątek | ⚠ | |||||
Sobota | ⚠ | |||||
Niedziela | ⚠ |
Tashkent, Uzbekistán
kontakt telefon: +998 91 967 72 58
większa mapa i wskazówkiLatitude: 41.1966105, Longitude: 69.1584917
Bahriddin Kholmurzaev
::Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 октябрдаги 322-сонли қарори асосида Тошкент вилоятидаги Зангиота мажмуаси ва унга туташ ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа ҳудудида 1000 ўринли янги масжид биноси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллигининг биноси, 40 ўринли таҳоратхона, 2 та ҳожатхона, эски ҳовуз ўрнига 2 та фаввора, 2 та миллий услубда лойиҳалаштирилган шийпон, тегишли коммуникация тармоқлари (иссиқлик, ичимлик суви, оқава-чиқинди суви, электр, алоқа, ёритиш), ер ости ўтиш йўли, автотўхташ жойи, 50 ўринли 3 қаватли меҳмонхона, 70 ўринли чойхона, икки қаватли минимаркет ва бошқа ўндан ортиқ миллий ҳунармандчилик савдо дўконлари, новвойхона, замон талабига жавоб берадиган 50 ўринли деҳқон бозори, ошхона қуриб битказилмоқда. Ушбу катта миқёсда қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудуд 2,7 гектар ер майдонни ташкил қилади. Янги лойиҳа талабига кўра мажмуага кириш дарвозаси қайта қурилди, чегара деворлари бошқатдан тикланди. Қадимги мадраса биноси тўла таъмирдан чиқарилди. Ҳовлидаги эски минора олиб ташланиб, янги масжид олдида янги, баландлиги 31 метр бўлган минорани қуриш ишлари олиб борилмоқда. Зангиота ва Анбарбиби мақбаралари ҳам буткул қайта таъмирланди. Мажмуадаги 5 та гумбаз қайта тикланди. Зиёратгоҳ мажмуаси рўпарасида, шунингдек, бу ҳудудда ҳам ободонлаштириш, коммуникация тармоқларини қуриш ишлари жадал олиб бориляпти. 500 метр масофада 6 қаторли йўл қурилиш ишлари ва икки ҳудудни боғловчи ер ости ўтиш йўли қурилмоқда. Чунки бундай кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига сабаб зиёратчиларнинг аксарияти баъзан бир вақтнинг ўзида ташриф буюриб қолиши эҳтимоли кўп. Шу тариқа мажмуа ҳудуди кенгайтирилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Тошкент вилоятидаги XV асрга оид меъморий ёдгорлик ҳисобланган Зангиота зиёратгоҳи нафақат республикамизда, балки Ўрта Осиё мамлакатлари халқлари орасида маълум ва машҳурдир. Мажмуанинг бундай номланиши Ойхўжа ибн Тошхўжа исмли шахс номи билан боғлиқ бўлиб, тўқ буғдойранг тусли киши бўлганлиги сабабли одамлар орасида “Занги ота” (яъни “қорачадан келган”) номи билан машҳур бўлган. Шайх Арслонбобнинг авлоди (эвараси) бўлган, ўз даврида яссавия тариқати пири муршиди даражасига кўтарилган бу зот Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарвоза маҳалласида туғилиб ўсганлиги ҳақида тахминлар бор. Милодий 1258 йил, Тошкент яқинидаги ҳозирги Зангиота қишлоғида вафот этган. Зангиота ва унинг издошлари халқ орасида ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, адлу инсоф, поклик, яхшилик, меҳр-шафқат, художўйлик каби умуминсоний ғояларни тарғиб қилган. Зангиотанинг мурид ва шогирдлари, хусусан, Ҳасан ота, Саййид ота, Садр ота ва Бадр ота Дашти Қипчоқ ўзбеклари, Волгабўйи ва Урал тоғи этакларидаги татар ва бошқирдлар орасида ислом динининг ёйилишига ҳисса қўшган. Зангиота чўпонлик қилиб, ҳалол ризқ топиб ҳаёт кечирган. Зангиотанинг каромат ва фазилатларини Хўжа Аҳрор, шоирлар Махтумқули, Камий Тошкандий ва бошқалар тилга олиб, шеър ва хотиралар ёзиб қолдирганлар, халқ орасида у киши ҳақида ривоятлар тўқилган. Masjid.uz
بحرادين
::su
Farkhod Dadajanov
::Great place to visit especially for tourists. Parking is free.
Abbosjon Kudratov
::Sacred
Sadrjon Mirzakarimov
::chotki joyla